Зидан ҳужумчи билан хайрлашади

“Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор ёзда клубни тарк этиши керак.

Маълумотларга қараганда, мураббийлар штаби 20 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги ўйинидан умуман қониқмаяпти. Раҳбарият уни кетказиш орқали, бразилиялик ҳужумчига берилаётган маошни тежаб қолмоқчи.

Винисиуснинг “Қироллик клуби” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Ҳужумчининг трансфер суммаси 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Ҳозирча, Винисиус жорий чемпионатда 17 та баҳсда майдонга тушиб, атиги иккита гол урди холос.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!