Зидан Искони жамоада олиб қолмоқчи, "Реал" раҳбарияти эса бунга қарши
“Реал” Мадрид ярим ҳимоячиси Исконинг “Сантьяго Бернебеу”даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.
Таъкидлаш керакки 27 ёшли испаниялик футболчи Сантяьго Солари бош мураббийлиги даврида бор йўғи 18% учрашувларда қатнашган. Бироқ, Зинедин Зидан жамоага қайтгач у яна асосий таркиб футболчилари қаториги қўшилди.
Франциялик мутахассис Искони таркибда олиб қолишни хоҳламоқда, бироқ, “қироллик клуби” раҳбариятида фаолият олиб борадиган инсонлар унинг сотиб юборилишини хоҳлашмоқда. Уларнинг фикрича айни дамда Искони қимматроқ нархда сотиб юбориш мумкин. Агар у янги мавсумда яна захирада қоладиган бўлса, кейинчалик унинг нархи пастлаб кетади.
Қайд этиш керакки, Transfermarkt талқини бўйича Исконинг баҳоси ярим йил ичида 90 млн евродан 60 млн еврога тушиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Иско “Манчестер Сити”га ўтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Зиданнинг қайтиши унинг бу борадаги фикрини ўзгартириб юборди. Энди у Мадридда қолишни хоҳламоқда.
Фикрлар