Зидан: Келгуси мавсум "Реал"да дарвозабон масаласида савол қолмайди

"Бу нарса келгуси йилда жамоамиз сафида қайси дарвозабонлар бўлишига боғлиқ. Ҳозирда бизда уч нафар юқори савиядаги дарвозабон бор ва мавсумни улар билан биргаликда якунлаймиз. Кўрамиз, кейин нима бўларкин.

Лекин мен баҳс ва мунозарага ўрин қолдирмайман. Келгуси мавсумда бизда дарвозабон борасида хеч қандай саволга ўрин қолмайди. Барчаси аниқ ва шаффоф бўлади", - деб франциялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди Marca нашри.

Маълумот учун, айни вақтда "қироллик клуби" асосий жамоасида 3 нафар дарвозабон мавжуд. Булар Кейлор Навас, Тибо Куртуа ва Люка Зиданлардир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!