Зидан: Мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсум илк туридан ўрин олган “Сельта”га қарши баҳсдан олдин ўз фикрини билдириб ўтди.
“Биз ҳаммамиз мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз. Бутун ҳаёлимиз мавсум стартига қаратилган. Биз ҳаммамиз жудаям бахтлимиз.
“Сельта”га қарши ўйинда фақат ғалаба бизни қаноатлантиради. Биз ғалаба қозонишга ва рақобатга тайёр бўлишмиз керак. Бу дунёдаги энг зўр лига, бу ерда кучли рақобат бўлади.
Мен ҳам чиройли ўйнашни, ҳам ғалаба қозонишни хоҳлайман”, - дейди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Сельта” – “Реал” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Фикрлар