Зидан муҳим қўнғироқ кутяпти

  • 9 сентябрь, 2021, 21:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”дан кетганидан кейин ишсиз юрган Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийлигига асосий даъвогар ҳисобланади.

Tecno

Ёзда Европа чемпионатидаги муваффақиятсизлик ва 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнирида Украина, Босния ва Герцеговина терма жамоалари билан бир хил 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан кейин ҳозирги бош мураббий Дидье Дешамнинг курсиси анча қимирлаб қолди.

Дешамни жамоа устидан назоратни йўқотганликда айблашмоқда ва тез орада уни истеъфога чиқаришмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

Le Figaro нашрининг ёзишича, Зидан терма жамоа билан ишлашга тайёр ва айни пайтда Франция футбол федерациясидан унга қўнғироқ қилишларини кутяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!