Зидан мураббий сифатида илк бор ЧЛдан чиқиб кетди

Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига келиб, "Реал" турнирни тарк этди.

"Қаймоқранглилар" "Манчестер Сити"га қарши кечган иккита баҳсда ҳам имкониятни бой берди (1:2, 1:2).

Зинедин Зидан бош мураббийлигидаги "Реал" илк маротаба Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Аввал, францлиялик мутахассис бошқарувидаги Мадрид клуби уч маротаба яъни 2016, 2017 ва 2018 йиллари турнирда зафар қучишга эришган.

Ўтган мавсумда ҳам испанлар нимчорак финалда тўхташганди, аммо у пайт жамоани Зидан эмас, балки Сантьяго Солари бошқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!