Зидан МЮ кўзлаган трансферни барбод қилгани ошкор бўлди
“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида “Реал”нинг норвегиялик ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган экан.
Маълумотларга қараганда, манчестерликлар сўнгги беш йил давомида бир неча бор Эдигорни қўлга киритишга ҳаракат қилган. Ярим ҳимоячининг “Реал Сосьедад”даги ўйинидан илҳомланган МЮ раҳбарлари яқинда ҳам футболчини ижарага олиб, кейин тўлиқ трансфер қилиш таклифи билан чиққан.
“Манчестер Юнайтед”нинг бу режаси Зинедин Зиданнинг қарори туфайли барбод бўлди. Бу йил бирорта трансферни амалга оширмаган мадридликлар бош мураббийи сўнгги паллада Эдегорни асосий таркибга киритиб, “Реал”да олиб қолди.
Фикрлар