Зидан МЮдан норасмий таклиф олди

"Реал" Мадрид клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед"дан норасмий таклиф олди. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар бермоқда.

Унга кўра МЮ раҳбарияти 46 ёшли франциялик мутахассис билан алоқада бўлиб турибди. Агар манкуанликларнинг қайд этаётган натижалари тез орада ижобий томонга ўзгармаса, Жозе Моуриньонинг ўрнини айнан Зидан эгаллайди.

Маълумотларга қараганда “Манчестер Юнайтед” Зиданга йилига 20 миллион евро маош ваъда қилмоқда. Айтиш керакки, амалдаги бош мураббий Моуриньонинг ҳозирги маоши ҳам айнан шунчани ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!