Зидан МЮни бошқариши мумкин, агар...
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўрнига келадиган мутахассис билан музокараларни бошлаб юборди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра манкуанликлар жамоага “Реал”нинг собиқ устози Зинедин Зиданни олиб келиш устид иш бошлашган. Агар 55 ёшли португалиялик мутахассис қўл остида жамоа натижалари яхшиланмайдиган бўлса, у ҳолда ушбу лавозимга айнан 46 ёшли франциялик мутахассис таклиф этилади.

Эслатиб ўтамиз, МЮ премьер-лиганинг ўтган 4та турида 2та ғалаба ва 2та мағлубият қайд этди.