Зидан: Натижа мантиқан тўғри бўлди
Ads

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Тоттенҳэм»га (1:1) қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг, ўз фикрларини айтди.

«Тоттенҳэм» билан дуранг бизни хурсанд қилгани йўқ, чунки ўз уйимизда ўйнагандик. Бу ерда ҳар доим ғалаба қозонишни истаймиз.
Ютиб кетиш учун имкониятларимиз бор эди. Аммо майдонда икки зўр дарвозабон ҳаракат қилди.

«Тоттенҳэм» футболчилари ҳам яхши ҳимояланишди, яхши меҳнат қилишди, натижа эса мантиқан тўғри бўлди.
Энди «Уэмбли»даги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

«Реал» футболчилари сифатли ўйин намойиш қилишди, ҳеч нарсани жиддий ўзгартиришга ҳожат йўқ», - дея Зиданнинг сўзларини келтирган УЕФА матбуот хизмати.