Зидан нега "Реал"нинг таклифини рад этгани маълум бўлди

  • 11 март, 2019, 16:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти франциялик мутахассис Зинедин Зиданга аниқ таклиф билан мурожаат қилди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра туринликлар 46 ёшли мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф қилишган. Ўз навбатида “Ювентус”нинг ушбу таклифи Зиданни ҳам қизиқтириб қўйди ва шу боис у собиқ жамоаси “Реал”дан бўлган таклифни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалро “Ювентус”нинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри жорий мавсум якунида ўз лавозимидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!