Зидан ўғли билан келиша олмай қолган футболчини “Реал”дан ҳайдайди!

“Реал”нинг истеъдодли ҳимоячиси Серхио Регилон ҳарчанд уринмасин асосий таркиб футболчисига айлана олмайди.

“Севилья”да ижара асосида тўп сурган футболчи ўзининг ишончли ўйини билан қатор клублар эътиборига тушди ва манфаатли таклифлар ола бошлади. Шунга қарамай, Зинедин Зидан уни “Реал”га муносиблигини тан олмаяпти.

Мадридда кўпчилик Регилоннинг бош мураббийнинг ўғли Лука билан муносабати ёмонлиги учун Зинедин Зидан унга имконият бермаётганини айтмоқда.

“Реал” раҳбарияти муаммо чуқурлашиб кетмаслиги учун Серхио Регилонни 20 миллион евро эвазига бошқа клубга сотиб юбормоқчи. Серхио “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2015 йили жамоа сафига қўшилган эди.

14679221121811

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!