Зидан ўғли туфайли истеъдодли футболчини ҳайдагани ошкор бўлди

Зинедин Зидан истеъдодли ярим ҳимоячи Серхио Регилонни “Реал”да ўйнашга лойиқ эмаслигини таъкидлаганидан кейин клуб раҳбарияти уни “Тоттенхэм”га сотиб юборган эди.

Энди бош мураббийнинг бу футболчига нега имконият бермагани ошкор бўлди. Маълумотларга қараганда, Регилон Зиданнинг ўғли Люка билан уришиб қолгани учун бош мураббий билан муносабатларда муаммога дуч кела бошлаган. Натижада Зидан Серхиони “Реал”да ўйнатмади.

“Қироллик клуби” Люка Зиданни ҳам олиб қолмасликка қарор қилди ва 22 ёшли дарвозабонни “Райо Вальекано”га ижарага бериб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!