Зидан: Погба менга ёқади
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед"даги ҳамюрти Поль Погба ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Менга бу футболчи жуда ёқади. Мен у билан шахсан танишман. У ростанам ажойиб футболчи. У ҳимояланиши ҳам, ҳужум қилиши ҳам мумкин. У жамоа ўйинини ташкил этади. Аммо Погба ҳозир “Манчестер Юнайтед”да ўйнаяпти ва биз унинг бошқа жамоа футболчиси бўлгани учун буни ҳурмат қилишимиз керак. Агар у келажакда жамоасини ўзгартиришини хоҳласа, шубҳасиз “Реал” ҳам ушбу трансфер учун кураш олиб боради”, - дейди Зидан.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум МЮ сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 11та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 90 млн еврога баҳоланмоқда.