Зидан: "Реал"дан кетмоқчи эмасман

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоадаги ўрни ва шунингдек, яқинда ЕЧЛ 1/8 финал баҳсида ПСЖ билан бўладиган ўйин ҳақида гапириб ўтди.

“Реал” (Мадрид) каби клубни бошқарар экансан, танқидлар бўлаверади. Мен бу ерда бахтлиман ва жамоа билан ишлашни хоҳлайман. Бу мавсум нимадир бизда яхши кетмаяпти. Бунинг учун жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Ишлаш ва ғалаба қозониш керак.

– ПСЖ йилдан йилга ўсиб келмоқда. Бизга осон бўлмайди. Эмери – ажойиб мутахассис. Натижалар парижликларнинг қандай ўйнаётганини кўрсатмоқда, – дейди Зидан RTL France нашрига.

“Реал” ва ПСЖ ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финал биринчи баҳс Мадридда 14 феврал куни бўлиб ўтса, жавоб баҳси 6 март куни Париж бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!