Зидан "Реал"га яна бир французни олиб келмоқчи

Франциянинг "Лилль" клуби ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли франциялик футболчига шахсан “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Реал”  “Ренн” клубининг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ҳам кўз остига олиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!