Зидан "Реал"ни тарк этади

Бундан бир муддат илгари "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ўз ўғли Люкани жамоада олиб қолиб, уни иккинчи дарвозабони қилмоқчи эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Аммо "Реал" устозига яқин манбалар бунинг акси эканлиги ҳақида хабар беришмоқда.

Аниқроғи катта Зидан ўз ўғлини ижарага бермоқчи ва иккинчи дарвозабон сифатида Андрей Лунинни клубда олиб қолмоқчи. Кейлор Навас эса "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Лунин жорий йилги мавсумда "Леганес" сафида ижара асосида тўп сурди ва 6 баҳсда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!