Зидан: Роналду “Реал” учун муҳим ўйинчи
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан “Жирона”га қарши (6:3) Ла Лига 29-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди. Франциялик мутахассис учрашувда покер қайд этган Роналду ҳақида алоҳида тўхталди.

“Роналду “Реал” учун муҳим ўйинчи. У бутун жамоага куч-қувват бағишлайди. Криштиану ўзини яхши билади ва мавсум якунида машғулотларни қачон ўзгартириш кераклиги сезади. Ҳозир у ажойиб жисмоний ҳолатда.

Роналду – ажойиб футболчи. У ўз устида тинмай ишлайди, машғулотларни ўзгача ўтказади. Бу шунчаки зўр. Ғалабадан кейин ўзимизга бўлган ишонч қайтди. Айниқса уй беллашувларида бу сезилиб турибди. Роналду яхши ўйнаса, бутун жамоа зўр бўлади”, – деди Зидан.

Минбар

Барча блоглар