Зидан Роналду ва Рамосни таркибдан тушириб қолдирди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби Халқаро Чемпионлар Кубогида иштирок этиш учун Лос-Анжелес(АҚШ)га учиб кетди. “Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу турнирга 26 нафар футболчини олиб кетди.

Жамоа сафида Серхио Рамос ва Криштиану Роналдулар йўқлигини кўриш мумкин. Ушбу футболчилар йиғинга 13 июльдан қўшилишади.

Алваро Мората ҳам АҚШ турнесига жўнаб кетганлигини айтиш жоиз.

Маълумот учун, “Реал” мазкур турнирда МЮ, “Манчестер Сити” ва “Барселона” билан тўқнаш келади.