Зидан: Роналдунинг заҳирада қолиши олдиндан режалаштирилган эди
Ads

Бундан бироз олдин Македониянинг Скопье шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида УEФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “қизил иблислар”дан устун келди.

Учрашувдан сўнг, “Реал” устози Зинедин Зидан ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биз катта ҳажмдаги ишни аъло даражада бажардик. Ўйиннинг биринчи ярмида биз умуман фантастик ўйнадик. Иккинчи бўлимга келиб, тўпга камроқ муомалада бўлдик ва бир мунча қийналдик. Бироқ бу нормал ҳолатдир. Биз навбатдаги катта совринни қўлга киритдик. Мавсумни ажойиб бошладик.

Бизнинг сиримиз? Сиримиз бизнинг жамоамизда ва унда ишлаётган инсонларда.

Роналдуни заҳирада қолдириш қийин бўлмадими? Йўқ. Умуман, бу олдиндан режалаштирилган эди. У биз билан 3 кун машғулот ўтказди холос. Бироқ унинг ўрни биз учун жуда ҳам мухим. Роналдуда барчаси жойида ва унинг бор-эътибори якшанба кунги баҳсга қаратилган.

Иско янги шартномага муносиб. У гол киритди ва қандай ўйнаш керак бўлса, шундай ўйнади”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.