Зидан Серхио Рамос Олимпиадада қатнашмоқчи эканлигига муносабат билдирди

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳимоячиси Серхио Рамос борасидаги саволларга жавоб берди.

- Рамос Токио-2020да қатнашмоқчи эканлиги борасида нима дея оласиз?

- Агар, у буни хоҳласа, мен уни қўллаб-қувватлайман. Бундай паллаларда Ватанни ҳимоя қилиш доим ёқимли бўлади.

- Рамоснинг доим асосий таркибда ўйнаши ҳақида нима дея оласиз?

- Яхши савол. У бизнинг сардоримиз, етакчимиз ва муҳим футболчимиз. Мен уни заҳирада олиб ўтиришга қизиқмайман. У барча учун жуда муҳим, фақатгина менга эмас!

- Шартнома узайтириладими?

- Рамос доим мен билан бўлишини хоҳлайман. Бу жуда яхши бўларди," - деди Зидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sultanbek Baymuratov
01/03/2020 22:32
Рамос это Рамос