Зидан шахсан Манега қўнғироқ қилиб уни "Реал"га чақирди

  • 2 января, 2020, 08:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” клуби форварди Садио Мане “Реал” Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” аллақачон сенегаллик футболчи билан боғланган. Аниқроғи, мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан Мане билан гаплашган ва уни Мадридда кўрмоқчи эканлигини айтган. “Реал” ушбу трансферни мавсум якунлангач, яъни ёзда амалга оширмоқчи.

Маълумот учун, Садио Мане бу мавсум ҳозирча “Ливерпуль” сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию