Зидан "Шахтёр"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Реал Мадрид" устози Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси 5-тури "Шахтёр"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг, жамоанинг аҳволи ва кейинги режалари ҳақида ўртоқлашди.

"Истеъфога чиқиш ҳақида ўйламаяпман. Биз қийин дамларни ўтказяпмиз. Натижалар нуқтаи назаридан ёмон давр. Бу ҳақиқат, лекин олға бориш керак. Бугун бизни финалга тенг ўйин кутаётганини билардик ва бунга яхши тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлим ажойиб ўтди, голга лойиқ эдик, аммо ура олмадик. Олдимизда битта ўйин қолди ва энди уни ютиш керак.

Менда куч етарли ва ҳар доимгидек футболчилар каби максимум ҳаракат қиламан. Ла лиганинг сўнгги турида биз чиндан ҳам ғалабага лойиқ эмасдик, аммо бугун эмас. Энди бошимизни кўтариб, кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак бўлади. Олдимизда бошқа танлов йўқ.

Ўйин қийин  бўлди. Аммо рақибга босим ўтказдик, тўп билан кўп муомала қилдик, голли вазиятлар ташкил қилдик. Ўйинни ўзимизнинг томонимизга оғдириб олиш учун биринчи бўлиб гол уришимиз керак эди. Бу бўйича ҳали ишлаймиз. Нима қилаётганимизни яхши биламиз ва ҳаракатдан тўхтамаймиз.

Ҳозир қийин давр, лекин биз характер кўрсатишимиз керак. Бугун ютқазишга лойиқ эмасдик, аламли мағлубият бўлди. Бугунги муваффақиятсизлик учун ҳам сўнгги учрашувда ғалаба қозонишимиз керак", - дейди Зидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!