Зидан: Шогирдларимга қойил дейман
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси бош мураббийи Зинедин Зидан кеча ПСЖга (2:1) қарши бўлиб ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ўйинни жуда яхши бошладик ва ўйлайманки бу адолатли ғалаба бўлди. Бугун жудаям оғир ўйин бўлди. Мен жудаям бахтлиман ва майдонга тушган ҳар бир шогирдимни табриклайман. Уларга қойил дейман”, - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” кетма-кет саккизинчи марта Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.