Зидан “Сити”нинг қимматбаҳо юлдузини Мадридга олиб келади
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоага “Манчестер Сити”нинг машҳур футболчиси Раҳим Стерлингни олиб келишни режалаштирмоқда.
Франциялик мутахассиснинг фикрича, англиялик ҳужумкор футболчи жамоанинг ёши ўтиб бораётган ҳужумчилари ва тажрибаси кам футболчилар ўртасида боғловчи вазифасини бажариши керак бўлади.
“Қироллик клуби” мутасаддилари Раҳим Стерлинг ёш жамоадоши Фил Фоденга рақобатни бой бераётгани туфайли тобора камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётгани бу трансфернинг амалга ошишида муҳим аҳамият касб этишига ишонмоқда.
Қолаверса, “шаҳарликлар” Фоденга янги шартнома тақдим қилиб, маошини уч баробар ошираётгани ҳам бу футболчига яқин келажакда асосий таркибдан жой кафолатланганини билдиради.
Жорий мавсумда 26 ёшли Раҳим Стерлинг 42 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ва 11 та ассист ёзиб қўйди.
Стерлингнинг трансфер суммаси 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Фикрлар