Зидан ва Анчелоттининг бу футболчидан умиди катта
Бразилиялик ҳужумчи Родриго "Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамда клубнинг ҳозирги устози Карло Анчелотти ҳақида гапирди.
“Зидан менга келажакда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишимни айтди. Анчелотти ҳам менга катта ишонч билдирмоқда. Бу сўзлар мени жуда хурсанд қилади. Ҳозирда ўз устимда кўпроқ ишламоқдаман, бор эътиборимни машғулотларга қаратдим. Ишончим комилки, агар мен ҳар куни бор кучим билан ҳаракат қилсам, кўп нарсага эриша оламан”, - дея Родригонинг сўзларини келтиради AS нашри.
Маълумот ўрнида, 21 ёшли бразилиялик футболчи ўтган мавсумда Ла Лигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар