Зидан янги мавсумда "Реал"нинг асосий дарвозабони ким бўлишини маълум қилди
"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда жамоанинг асоси дарвозабони сифатида Тибо Куртуадан фойдаланади.
ABC нашри тарқатган хабарга кўра жамоанинг коста-рикалик посбони Кейлор Навас катта эҳтимол билан ёзда клубдан кетади. Мавсусни "Леганес" сафида ижарада ўтказаётган Андрей Лунин эса иккинчи дарвозабонга айланади.
Зиданнинг ўғли Лука эса "Реал"да учинчи дарвозабон вазифасини бажаради.
Маълумот учун, Куртуа жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 10тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Фикрлар