Зидан
Ads

Италия ОАВ тарқатган хабарга кўра, Зинедин Зидан Массимилиано Аллегри билан биргаликда “Ювентус”ни бошқариши мумкин.

Гарчи Аллегрининг туринликлар билан шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган бўлсада, Аллегри янги чақирувни қабул қилиши мумкин. Айниқса, бу мавсум "кекса синьора" ЕЧЛда ғолиб чиқишни жуда истамоқда. Шундай қилиб ЕЧЛда “Реал” билан кетма-кет уч марта ғолиб чиққан франциялик мутахассис туринликлар устозига айланиши мумкин.

Аллегри тўрт йил ичида “Ювентус” билан 4 марта Италия чемпионати, 2 марта Италия кубоши ва икки марта ЕЧЛ финалигача етиб борди.