Зиданда яна бир муаммо. "Реал" футболчиси жароҳат олди
«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Колумбия терма жамоасининг машғулотларида жароҳат олди. Бу ҳақда Колумбия футбол федерацияси хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Хамес Родригес Перуга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади. 28 ёшлик хавбек терма жамоанинг машғулотларида жароҳат олди. Тиззасидаги оғриқ туфайли машғулотни эрта якунлади. Энди Хамес тиббий кўрикдан ўтади.
Маълумот ўрнида, Хамес бу мавсум барча турнирларда 9 ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голлик пас берди.
Фикрлар