Зиданга Франция термасини бермайдиган бўлишди

“Реал” бош мураббийлигидан кетганидан кейин Франция терма жамоасини бошқариш ниятида бошқа клублар таклифини қабул қилмаётган Зинедин Зидан режасини ўзгартиришига тўғри келади.

Зидан Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин Дидье Дешам ўрнини эгаллаши кутилганди. Лекин Дешам жамоани мундиалга зўр тайёрлаганини кўрсатди. Франция бош соврин учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Буни инобатга олган Франция футбол федерацияси терма жамоани Зинедин Зиданга топшириш фикридан қайтди.

Le Parisien нашрининг хабар беришича, федерация раҳбарияти Дидье Дешам билан ҳамкорликни 2024 йилги Европа чемпионатига қадар давом эттиришга қарор қилди.

54 ёшли мутахассис Франция терма жамоасини 2012 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма жамоа 2016 йили Европа чемпионати финалчиси, 2018 йили жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!