Зиданга “Ливерпуль” ҳужумчиси керак
“Ливерпуль”нинг Англия чемпиони бўлишига муносиб ҳисобланган Роберто Фирмино фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришга тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумотларга қараганда, сўнгги бир неча ой ичида “Реал” мутасаддилари бразилиялик ҳужумчини Мадридга кўчиб ўтиши бўйича фикрини ўрганган.
Фирминонинг ўзи “Ливерпуль”дан кетишга тайёрлигини билдирган. Агар у мадридликларнинг таклифини қабул қилса, трансфер бўйича музокараларга расмий тус берилади. Фирмино ҳозирги жамоаси билан 2023 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга.
Юрген Клопп жамоада қоладиган бўлса, ҳужум чизиғини қайта ташкил қилмоқчи. Германиялик мутахассис биринчи навбатда, ўз жамоасида Килиан Мбаппени кўрмоқчи. Кейин шунга қараб ҳужум учлигини ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Фикрлар