Зиданга янги иш топилди

“Ювентус” клуби Андреа Пирло қўл остида сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткичларни қайд этмоқда. Бу Турин суперклуби хўжайинларини қониқтирмаяпти. Ёш мураббийга тажриба етишмаётгани яққол сезилиб турибди.

Шу боис, “Юве” раҳбарияти жамоага “Реал”ни бошқараётган Зинедин Зиданни олиб келишни режалаштирмоқда. Улар бу борада франциялик мутахассис билан музокараларни бошлаб юборгани айтилмоқда.

Зинедин Зидан бошчилигидаги “Реал” ўтган мавсум Испания чемпионлиги қўлга киритган ва бу йил ҳам бош совринга асосий даъвогарлардан ҳисобланади. Шунга қарамай, Зиданнинг ҳам “Қироллик клуби”дан кетиши ҳақидаги хабарлар кўп тарқатилмоқда. Демак, 48-ёшли мутахассис Мадриддан кетган тақдирда ҳам ишсиз қолмайдиган кўринади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!