Зиданга ёзда янги футболчилар сотиб олиш учун ярим миллиард евро берилади
"Реал" Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар учун бош мураббийи Зинедин Зиданга қанча маблағ ажратилишини маълум қилди.
L'Équipe нашри тарқатган хабарга кўра франциялик мутахассис мавсумлар оралиғида янги футболчилар харид қилиши учун 500 миллион еврога эга бўлади.
Маълумотларга қараганда “қироллик клуби”нинг ёзги трансферлар давридаги асосий мақсади "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба, "Челси" вингери Эден Азар ва ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳисобланади.
Фикрлар