Зиданни янги лавозимда кутишмоқда

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ёзда клубдан кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Шунингдек, Франция терма жамоасини бошқараётган Дидье Дешам ҳам унинг ўрнини айнан Зинедин Зидан эгаллашини кутаётганини билдирди.

- Мен бу масала қайта-қайта ўрганиб чиқилишини биламан. Зидан мураббийликнинг барча босқичларидан ўтиши керак. У доим терма жамоамизнинг муҳим қисми бўлган, - дейди Дешам.

Зидан ва Дешам ўз даврида Франция терма жамоасида бирга ўйнаган. Улар жаҳон ва Европа чемпионатида бош совринни қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар