Зиданнинг илк ўйинига бир кунда 80 минг чипта сотилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоасига бош мураббий этиб Зинедин Зидан тайинланиши мамлакатда футбол чипталарига бўлган талабни кескин оширди. RMC Sport хабарига кўра, афсонавий мутахассис қўл остидаги миллий жамоанинг илк уй ўйинига барча чипталар бир кундан ҳам кам вақт ичида сотилиб бўлинди.

Маълум қилинишича, чипталар савдоси 31 июл куни очилган, аммо ортиданоқ – эртасига келибёқ – уларни харид қилиш имкони қолмаган. Зиданнинг дебюти 2 октябр куни Миллатлар лигаси доирасида бўлиб ўтади. Ўша куни Франция терма жамоаси Италия терма жамоасини қабул қилади. Мамлакатнинг бош аренаси тақрибан 80 минг томошабинни сиғдира олади.

Франция Футбол федерацияси Зидан билан тўрт йиллик шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Франциялик мутахассис 2021 йилдан буён мураббийлик фаолиятидан ташқарида эди. У аввалроқ «Реал» жамоасини икки бор бошқарган: 2016–2018 йилларда ва 2019–2021 йилларда. Унинг қўл остида мадридликлар жами 11та совринни қўлга киритган, шу жумладан Чемпионлар лигасида уч бор ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!