Зиданнинг маоши икки баробарга оширилади
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг маошини кўтармоқчи. Бу ҳақда El Confidencial нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, айни дамда франциялик мутахассис “қироллик клуби”дан йилига 4 миллион евро маош олмоқда. Янги келишувга кўра эса бу кўрсаткич 8 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” мусобақа жадвалида ашаддий рақиби “Барселона”ни 3 очкога ортда қолдирган ҳолда етакчилик қилмоқда.