Зиданнинг ўғли 29 ёшида фаолиятини якунламоқчи

"Реал Мадрид" собиқ ярим ҳимоячиси Энцо Зидан фаолиятини тугатиш арафасида. Биласиз, у "қаймоқранглилар"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли ҳисобланади. 

Хавбек бир йилдан буён клубсиз қолиб кетган. Унинг охирги жамоаси "Фуэленбрад" бўлган. 

Қайд этиш лозим, у "Реал" сафида 2014-2017 йиллар оралиғида тўп тепган, аммо бирор мароатаба ҳам асосий таркибда майдонга тушмаган. Ярим ҳимоячи кўп вақтини "Реал"нинг ўринбосарлар жамоасида ўтказган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
23/07/2024 08:06
От изини той босмабди