Зиданнинг ўғли “Реал”нинг учинчи дарвозабони бўлади

Мадриднинг “Реал” клуби 19 ёшли дарвозабони Лука Зидан янги мавсумда асосий жамоанинг учинчи дарвозабони бўлади. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар бермоқда.

“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан ўтган мавсумда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган Рубен Яньес кетганидан сўнг, ўз ўғлини учинчи бўлиши ҳақида қарор қабул қилган.

Янги мавсумда ҳам асосий посбон Кейлор Навас бўлиб қолади, унга Кико Касилья рақобат кўрсатади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!