Зиданнинг
Ads

"Ювентус"дагилар Зинедин Зиданнинг яна "Реал"га қайтганидан шокка тушишди.

AS нашрининг хабар беришича “кекса синьора” раҳбарияти ёзда Массимилиано Аллегри ўрнига айнан Зиданни жамоага олиб келишни режалаштирган эди. Чунки, Зидан номзоди “кекса синьора” футболчилари, жумладан, Криштиану Роналду учун ҳам энг муносиб кўрилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли франциялик мутахассис кеча “Реал” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.