Зиданнинг шогирди иккита таклиф олди

Мавсум якунланиши билан эркин агентга айланадиган Лукас Васкесга ҳозирдан бошқа жамоалардан таклифлар бўляпти.

“Реал”нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси “Эвертон” ва “Наполи”дан жиддий чорлов олди. Бу клублар испаниялик футболчининг агентлари билан дастлабки музокараларни давом эттирмоқда.

Зинедин Зиданнинг ўзи эса шогирдини Мадридда қолишини истамоқда. Бироқ, франциялик мураббийнинг курсиси анча қимирлаб қолган. Унинг ўз ҳам ёзда истеъфога чиқарилиши мумкин.

Жорий мавсумда Лукас Васкет примерада 17 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди ва учта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар