Зилола Актамовага Аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси унвони берилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Зилола Актамовага Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан Аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси (Woman International Master – WIM) унвони берилди.

Мазкур юксак эътироф Зилола Актамованинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштироки, барқарор натижалари ҳамда ўзбек шахматининг ривожига қўшаётган муносиб ҳиссасининг эътирофидир.

Зилола Актамовани ушбу муҳим ютуқ билан самимий табриклаймиз ҳамда келгуси фаолиятида улкан зафарлар ва янги марраларни тилаймиз.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!