Зинченко Роналдудан ўзиб кетди
"Манчестер Сити"нинг украиналик футболчиси Александр Зинченко фаолияти давомида 3-марта Англия премьер-лигасида ғолиб бўлди.
Зинченко бу борада афсонавий Криштиану Роналдудан ўзиб кетди. Португалиялик юлдуз ўз вақтида "Манчестер Юнайтед" сафида 2 марта Англия чемпиони бўлган.
Яна бир муҳим жиҳати, Зинченко 3 карра чемпион бўлиш учун “Манчестер Сити”да 5 йил ўйнади. Роналду 2 марта чемпион бўлиш учун “Манчестер Юнайтед”да 6 йил тўп сурди.
24 ёшли Зинченконинг профессионал фаолиятида қўлга киритган совринлари сони 9 тага етди. У 3 карра АПЛ ғолиблигидан ташқари, 4 марта Англия лига кубоги, 1 марта Англия кубоги ва 1 марта Англия Суперкубогида зафар қучган.
Фикрлар