Зинченко "Ювентус"га ўтишни истамади

"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Александр Зинченко жорий ёзги трансферлар даврида "Ювентус"га ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда туринликлар 22 ёшли украиналик футболчи билан музокаралар ўтказишган, аммо у “шаҳарликлар” сафида қолишни танлаган ва “Юве”га рад жавобини берган.

Маълумот учун, Зинченко ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!