Златан Ибрагимович: Мен келдим. Мен айтдим. Мен ғолиб бўлдим
Ads

Швециялик машхур ҳужумчи Златан Ибрагимович ўзининг “Манчестер Юнайтед”даги бир йиллик фаолияти ҳақида қисқача фикрини билдирди.

“Мен келдим. Мен айтдим. Мен ғолиб бўлдим”, - дейди 35 ёшли футболчи ўзининг “инстаграм”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимовичнинг “МЮ” билан амалдаги шартномаси 30 июнда ўз якунига етган эди.

Маълумот учун, Златан якунланган мавсум “қизил иблислар” сафида АПЛнинг 28та учрашувида иштирок этди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.