Златан Ибрагимович яна танқидлар остида қолиб кетмоқда
Манчестер Юнайтед бош мураббийи Жозе Моуриньо Златан Ибрагимовичнинг 35 ёшга тўлганига қарамай футболчи билан тузилган шартномани яна бир йилга узайтириш ҳақида оммага ошкор қилди.
Бу қарордан кейин ҳайратга тушган футбол мутаҳассислари бирин кетин ўз этирозларини билдиришмоқда.
Ҳусусан Манчестер Юнайтед собиқ футболчиси Майкл Оуэн ҳам Швециялик ҳужумчини жамоага бирор нафи тегишига шубҳа билан қарамоқда.
Майкл Златан Ибрагимович жамоага керакли ҳужум сифатини тақдим қила олмайди ва унинг кўрсатаётган ўйинлари вақтинчалик дея таъкидламоқда.
- Жозе Моуриньо жамоага келганидаёқ жамоанинг ҳозирги таркиби мукаммал эмаслигини жуда яхши билган эди. Рашфорд – ҳали тайёр эмас; Руни – аввалгидек ўйинларини кўрсата олмаяпти; Златан – бу вақтинчалик ўйинчидир. Унинг кўрсатаётган бу ўйинлари шунчаки вақтинчаликдир. Эртанги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилишига ишонмайман. Манчестер Юнайтедга жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилардан бири олиб келиниши керак, дейди – 36 ёшли Майкл Оуэн.
Фикрлар