Златан Иброҳимович ҳаммани ҳайратга солди

Келаси ҳафта 39 ёшга тўладиган Златан Иброҳимович қайд этаётган натижалар мухлису мутахассисларни ҳайратга солмоқда.

Италия А Сериясининг дастлабки турида швециялик тўпурар “Болонья” дарвозасига иккита гол уриб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Шу тариқа, Златан кетма-кет 23 та мавсумда гол урган футболчига айланди.

Иброҳимович “Милан”дан ташқари “Мальмё”,  “Аякс”, “Ювентус, “Интер”, “Барселона”, “Пари Сен-Жермен”, “Манчестер Юнайтед” ва “Лос-Анжелес Гэлакси” таркибида ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Шунингдек, Златан Иброҳимович тўртта ўн йилликда гол урган камсонли футболчилардан бири ҳисобланади. У тўпурарлик маҳоратини ўтган асрнинг охири - 1999 йиллардан кўрсата бошлаган ва ҳамон дарвозабонлар учун хавфли рақиб ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!