Златан кичик шарт эвазига

"Милан" раҳбарияти жамоа форварди Златан Ибрагимович билан шартномани узайтиришга уриниб кўрмоқчи.

38 ёшли швециялик футболчининг оиласи Милан шаҳрига кўчиб ўтишга тайёр, бунинг учун "россонерилар" унинг йиллик маошини 6 миллион еврогача кўтариб беришлари керак бўлади.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, "Милан" раҳбарияти Ибрагимовичга 4 миллион евро маошли шартнома таклиф қилишмоқчи.

Жорий мавсумда Златан италян клуби сафида 16 та учрашувда 7 та гол киритиб, 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)