Златанни хўрлашди (ФОТО)

"Милан" клуби форварди Златан Ибрагимовичнинг Мальмё шаҳридаги ҳайкали тез орада "Мальмё" стадионига кўчирилади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мухлислир қишдан буён ҳайкалга бир неча бор ҳужум қилишган, қулоқ ва бурунларини кесиб олишган, бўйоқлар билан зиён етказишган. Гап шундаки, "Мальмё" мухлислари Златан жамоанинг асосий рақобатчиси ҳисобланган "Хаммарбю" клуби хўжайинига айланганига чидай олмаяпти.

Шу боис ҳайкални мухлислар бузолмайдиган жойга олиб қўйишга қарор қилинган.

ха

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)