Зоҳид Абдуллаев: Ўзбекистон терма жамоасига ишонаман

Ўз вақтида терма жамоа йиғинлари ва ўйинларида иштирок этган тажрибали Зоҳид Абдуллаевнинг бу сафарги қитъа чемпионатидаги иштирокимиз хусусида фикрлари билан қизиқдик.

"Аввало мен йигитларимизга оқ йўл тилайман. Осиё чемпионати жуда масъулиятли мусобақа. Қитъа чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Мен эса миллий терма жамоамизга ишонаман ва улар юртимизга албатта ёруғ юз билан қайтиб келишади.

Мусобақа тақвимига назар ташлайдиган бўлсак сўнгги тур жамоаларнинг гуруҳлардаги ўринларини аниқлаб беради. Аммо менимча бу нарсага катта урғу қаратмаслик керак. Ҳар битта ўйинда охиригача курашиш, майдоннинг ҳар бир қаричи, ҳар битта тўп учун жон олиб жон бериш керак. Ана шунда мухлислар кўзига тик боқиш мумкин. Натижа ҳам ўз ўзидан келаверади. Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали мураббийлар қўл остида, уларнинг малакаси, маҳоратига шубҳа йўқ. Насиб бўлса Эктор Купер билан терма жамоамиз ниҳоят юксак марраларни забт этади деган умид бор менда", - деб Абдуллаевнинг сўзларини келтириб ўтди "Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!