Зоҳир Қўзибоев: Яна гол ура бошлаганимдан хурсандман

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин олий лига иккинчи туридан ўрин олган “Машъал” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди. Унда муборакликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Беллашувдан сўнг учрашувдаги ягона гол муаллифи Зоҳир Қўзибоев ўйин борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Нима ҳам дердим, яна гол ура бошлаганимдан хурсандман. Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Ҳар доим ҳам хоҳлаганингиздай ғалаба қозонавермайсиз. Жуда кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Аммо битта гол урдик холос. Бугунги ғалабани мухлисларимизга тақдим этамиз. Ғалаба муборак бўлсин, - дейди футболчи.

Маълумот ўрнида, “Машъал” кейинги турда “Шўртан” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!